TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1342

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры278Количество просмотров
Опубликован15 окт.15.10.2024, 10:08
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Сайловолди дастури учрашув иштирокчилари муҳокамасида Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатлигига номзодлар "Адолат" СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури юзасидан фикр билдиришди. Сайловолди дастурида партиянинг кейинги беш йилда амалга оширадиган режалари белгилаб олингани, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилувчи ғоялардан иборат эканлигини айтиб ўтишди. Сайловолди дастурида, энг аввало, жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга катта эътибор қаратилгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлига номзод Мақсудбек Курбонбоев ўз Сайловолди дастурида мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожини таъминлаш мақсадида бир қанча ташаббусларни илгари сураётгани ҳақида гапирди. Жумладан: – солиқлар ва бошқа қайта тақсимлаш воситалари орқали аҳоли даромадларини тенглаштириш сиёсатини юритиш; – «кўп даромад топган кўп солиқ тўлайди» тамойилига кўра ҳамда адолатли ва самарали солиқ ва бюджет сиёсатини амалга ошириш мақсадида солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ҳаётга жорий этиш ва шу орқали даромадлар тенгсизлигини камайтиришга эришиш; – аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари тоифасига кирган шахсларни ишга қабул қилганлик учун солиқ имтиёзлари белгилаш шулар жумласидандир. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube