Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Хоразмлик партия фаоллари "Адолат" кўкрак нишони билан мукофотланди Партия етакчисининг хоразмлик тиббиёт соҳаси вакиллари ва сайловчилар билан учрашуви якунида партия фаолларидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали доценти, олийгоҳдаги партия бошланғич ташкилоти раиси Доно Алимова ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Анвар Сагиров "Адолат" кўкрак нишони билан мукофотланди. Робахон Махмудова мукофотни ўз эгаларига топшириш жараёнида партиянинг вилоятдаги танилувчанлигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, "Адолат" СДП лойиҳа ва дастурларини амалга оширишдаги фидойилиги ва узоқ йиллик самарали меҳнати учун уларга миннатдорлик билдирди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube