Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Партия етакчиси марказ директори Анвар Сагиров ҳамроҳлигида тиббий муассасада беморларга яратилган шарт-шароитлар, фаолият турлари ва ихтисослик йўналишлари бўйича олиб борилаётган даволаш ва профилактика ишлари билан танишди. Танишув мобайнида: — Марказимизнинг асосий вазифаси — ҳудуд аҳолисига, шу жумладан, Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади. Айни дам шифокорларимиз ва тиббиёт ходимлари беморларни даволаш жараёнларида иштирок этибгина қолмай, ўз ихтисослиги бўйича методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириш, клиник протоколларни ишлаб чиқишга кўмаклашади ҳамда марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини ошириб келади -деди марказ директори Анвар Сагиров. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube