Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашувлар давомида "Улли ҳовли" туркман овулида бўлиб, бир пиёла чой устида маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Салкам тўрт асрлик тарихни ўзида мужассамлаширган "Улли ҳовли" тарихий мажмуаси ўзбек ва туркман халқи вакиллари томонидан қурилган бўлиб, "Катта ҳовли" маъносини англатади. Вилоятнинг Урганч туманида жойлашган кўҳна манзил Хива хони томонидан Хива ва Урганч ўртасида яшаб, ҳудуддан ўтган савдо карвонларини душман босқинларидан ҳимоя қилган жасур туркманлар учун ҳарбий шаҳарча сифатида қурдирилган. Ҳозирда девор билан ўралган қалъа ўтмишига назар ташлаб, икки халқ маданиятини ўрганишни истаган ҳар бир киши учун доим очиқ. Бу ерда деярли ҳар куни ўзбек ва туркман маданиятига оид адабий-мусиқий тадбирлар, концертлар ўтказилади. Айни пайтда маҳалладаги 300 та хонадонда 5 700 нафарга яқин аҳоли яшайди. Улардан 60 фоизи туркман миллатига мансуб, қолган қисми ўзбек, тожик, рус, қозоқ ва бошқа миллат вакилларидир. Партия етакчиси маҳаллада қардош миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Мулоқотда сўнгги йилларда ўзбек-туркман халқларининг яқин қўшничилик, ёру-дўстлик алоқалари янада мустаҳкамлангани, давлатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқ, ижтимоий шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Туркман аёллари томонидан урф-одатлари, қадриятлари ҳамда миллий таомлари ҳақида меҳмонларга маълумот берилди. Дилдан суҳбат куй-қўшиқларга, ўйин-кулгуга уланиб кетди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube