Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат”чилар, бор бўлинг, омон бўлинг! Хоразмлик сайловчиларга партия Сайловолди дастуридаги устувор ғояларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Вилоятда ўтказилган учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия томонидан илгари сурилаётган ташаббусларга атрофлича тўхталиб, халқчил тилда, ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Жумладан, “Халқ саломатлиги – улкан бойлик, фаровон турмуш гарови” деб номланган Сайловолди дастурининг бешинчи йўналишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш борасида амалга ошириладиган вазифалар, тиббиётнинг даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслар иштирокчиларнинг қизғин қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди. Тадбирда иштирок этган сайловчиларнинг фаоллиги учрашувнинг ўзгача руҳда ўтишини таъминлади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube