TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1391

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры401Количество просмотров
Опубликован17 окт.17.10.2024, 08:22
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова фарғоналик нуронийлар билан учрашди Партия етакчиси Фарғона шаҳридаги "Нуронийлар маскани"да бўлиб, пиру-бадавлат отахон ва онахонлар билан суҳбатлашди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов каби моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, жимжимадор ва нақшинкор безакли устунлар янги ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган ҳамда замонавий меъморчилик асосида бунёд этилган. Бу ерда кексалар учун барча шароитлар яратилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси ва махсус тренажёр заллари, шахмат-шашка клуби, чойхона улар ихтиёрида. Робахон Махмудова жамият тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилиб, қадр топган қадри улуғлар билан дилдан суҳбатлашар экан, сўнгги йилларда кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш борасида кўплаб амалий ишлар қилингани, бу борада ҳудудларда шу каби "Нуронийлар маскани" қурилиб, фойдаланишга топширилаётганини алоҳида таъкидлади. — Биз учун ҳаётингиз ва фаолиятингиз ибрат, айтган ҳар гапингиз ҳикмат десам, янглишмаган бўламан, - деди Сиёсий Кенгаш раиси нуронийлар билан суҳбат чоғида.—Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, сиз, сизлар тимсолингиздаги юртимиздаги барча кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш партиямизнинг келгуси беш йилликда ҳам устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуримизда кекса авлод ҳақида қайғуриш доимий диққат-эътиборимизда бўлишини инобатга олиб, бу борада кексаларга мўлжалланган турли-туман тадбирларни ўз ичига олувчи алоҳида комплекс соғломлаштириш дастури ишлаб чиқиш, айниқса, қариялар билан ишлайдиган шифокор-геронтологлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шифохоналар ва поликлиникаларда қариялар билан ишловчи шифокор-геронтолог штатини жорий этишни режалаштирганмиз. Шундан сўнг Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров Сайловолди дастуридаги "қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш", Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов "умумтаълим мактабларида "Ақлли мактаб" тизимини жорий этиш", меҳнат фахрийси Манзурахон Аҳмадалиева эса "хотин-қизларни зўравонликдан асраш бўйича ижтимоий муҳофаза чораларини кучайтириш" таклифларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube