TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1437

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,030Количество просмотров
Опубликован21 окт.21.10.2024, 11:13
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчиси Андижон вилоятида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия сайловолди стратегияси доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказаётгани хусусида аввал ҳам хабар бергандик. Уларда партиянинг асосий ғоя ва мақсадларини етказиш, сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда электорат эҳтиёж ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун, 21 октябрь куни юқоридаги устувор вазифалардан келиб чиқиб, Робахон Махмудова Андижон вилоятига борди. Дастлаб партия етакчиси "Адолат" СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси, Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов ҳамроҳлигида мазкур олийгоҳнинг илмий салоҳияти, ўқув фаолияти билан танишди. Қайд этилганидек, 2019-2020-ўқув йилида олийгоҳ клиникасида жойлашган жарроҳлик йўналишидаги умумий жарроҳлик, жарроҳлик касалликлари, урология, офтальмология, оториноларингология, нейрожарроҳлик кафедраларида телемедицина йўлга қўйилган. Талабалар ўқув аудиторияларида туриб жарроҳлик блокида олиб борилаётган жарроҳлик муолажаларини кузатиб боришлари ҳамда жарроҳ билан бевосита мулоқот қилишлари учун шарт-шароитлар яратилган. Танишув мобайнида Робахон Махмудова институт вакиллари ва талаба-ёшларига "Адолат" СДП электоратининг катта қисми тиббиёт соҳаси ходимларига тўғри келишини, шу нуқтаи назардан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш, касбий фаолиятини қўллаб-қувватлашда партия кўплаб амалий натижаларга эришгани, бу борада тизимли лойиҳаларни ўтказиб келаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Сиёсий Кенгаш раиси бўлажак шифокор ва ҳамшираларга партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги тиббиёт соҳасига оид айрим муҳим таклифлар хусусида маълумот берди. Жумладан: — мактабларда болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш ва ўқувчиларни йилига икки марта стоматологик кўрикдан ўтказиш; —Ўзбекистонда туғилиш сони кўплигини инобатга олган ҳолда, педиатрия соҳасида мутахассислар тайёрлаш сонини кўпайтириш; —дорихоналарда рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатини қисқартириш ҳамда дорихоналар сонини мақбуллаштириш. Сайловолди дастурига киритилган таклифлар ва уларни амалга оширишда институт талабалари бўлажак мутахассислар сифатида фаол бўлиши кераклигини қайд этди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube