Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Айни вақтда Сирдарё вилояти Ховос туманида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисининг навбатдаги электорат вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ховос туман темир йўлчилар маданият саройида бўлиб ўтаётган тадбирда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, йўлсозлар, темир йўлчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Дастлаб партия етакчиси тарғибот пункти фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида пунктдаги тарғибот материаллари, зарур сиёсий қўлланма ва дастурлар, мультимедиавий кўргазма воситалари, партия шиорлари ёрдамида партия Сайловолди дастурини кенг жамоатчиликка етказиш кераклигини таъкидлади. Партия етакчисининг Сирдарёга сафари давом этмоқда. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube