Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥"Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фидокорона меҳнатингиз учун сизларга самимий миннатдорчилик билдираман!" — Робахон Махмудова Шундан сўнг "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси маърузаси аввалида "Адолат" СДП томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида сайловчилар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар юқори кайфиятда, сайловчиларнинг фаоллиги остида ўтаётганини қайд этиб, одамларнинг бугунги кундан розилик билан яшаётганлигини, ислоҳотларга дахлдорлигини, сайловларга ва айниқса, номзодларнинг дастурларига жуда катта қизиқиш билан қараётганлигини таъкидлади. "Тўғрисини айтаман, сайловчилар билан учрашувлар биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бундай юзма-юз, жонли мулоқотлар пайтида сизларни ўз Сайловолди дастуримиз билан таништирамиз. Шу билан биргаликда сайловчиларнинг дастуримиздаги у ёки бу таклиф-ташаббусларимизга оид муносабатларини эшитамиз. Шу маънода бугунги учрашувимиз очиқ ва самимий, сермазмун бўлади, бизлар бир-биримизни янада яқиндан билиб-таниб оламиз, дея ишонаман. Айниқса бугунги учрашувимиз Ховос темирйўлчилар маданият саройида, шу соҳа вакиллари билан ўтаётганлиги жонли мулоқотимизга алоҳида кўрк ва мазмун бағишламоқда, деб ўйлайман",- деди Сиёсий Кенгаш раиси. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube