TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1481

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры811Количество просмотров
Опубликован23 окт.23.10.2024, 14:14
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Учрашувда Робахон Махмудова "Адолат" СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди. Партия етакчиси дастурдаги темир йўл логистикасини ривожлантириш, соҳанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш сифати ва салмоғини ошириш борасида партия илгари сураётган таклифлар билан йиғилганларни яқиндан таништирди. Сиёсий Кенгаш раиси маърузаси давомида партиянинг иқтисодиётни янада юксалтириш учун унинг қон томирлари бўлган мамлакатимиз йўлларини, транспорт ва логистика соҳасини янада ривожлантириш зарур, деб ҳисоблашига алоҳида урғу берди. Бу борада "янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган йўлларни босқичма-босқич катта механик таъсирларга бардошли ва узоқ муддат хизмат кўрсатиши учун цемент-бетон қопламага ўтказиш" таклифининг амалиётда нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши, уни амалга ошириш жараёнида кутилаётган натижалар хусусида сўз юритди. Қайд этилганидек, темир йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва жамият фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Партиянинг бу йўналишдаги янги таклифлари айни пайтда иқтисодий ўзгаришлар жараёнида логистика соҳасини янгилаш ва транспорт тизимини замонавийлаштириш борасидаги заруратни ифодалайди. Йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш таклифи нафақат йўллардан фойдаланиш узоқ муддатли бўлишини таъминлаш, балки мамлакат транспорт тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилганига алоҳида урғу берилди. Масалан, цемент-бетон қопламали йўллар анъанавий асфальт қопламали йўлларга нисбатан узоқ муддат хизмат қилади. Асфальт йўллар тез-тез таъмир талаб қилади, чунки улар катта механик таъсирлар ёки иқлим ўзгаришларига чидамсиз. Цемент-бетон эса ўнлаб йиллар давомида ўзининг мустаҳкамлигини сақлаб қолади, бу эса йўл таъмирига сарфланадиган харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, бетон қопламали йўлларнинг узоқ муддатлилиги уларнинг хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган харажатларни ҳам қисқартириш имконини беради. Йўлларни тез-тез таъмирлаш зарурати йўқолганлиги сабабли давлат бюджети тежалади, бу эса мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун бошқа соҳаларга маблағ йўналтириш имконини беради. Мазкур таклиф мамлакатнинг ички ва ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Йўлларнинг сифатли бўлиши транспорт харажатларини қисқартириб, маҳсулот етказиб бериш тезлигини оширади, бу эса рақобатбардошликни кучайтиради. Қолаверса, транспорт тармоғининг яхшиланиши мамлакатнинг халқаро миқёсдаги стратегик аҳамиятини ҳам оширади. Таклифни амалиётга жорий қилиш билан меҳнат бозорида янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш, туризм ва саноат соҳаларига инвестициялар киритишни кўпайтиришга ҳам хизмат қилади. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube