Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥"Биз сизларнинг қўллаб-қувватловингиз билан, албатта, ғалаба қозонамиз!" — Сиёсий Кенгаш раиси Маъруза давомида партия етакчиси йиғилганларга "Адолат" СДПнинг ижтимоий соҳадаги бошқа муҳим ва халқчил таклифлари юзасидан ҳам маълумот берди. Хусусан, "газ етиб бормаган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш", "истеъмолчиларга масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш" ҳамда "аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш қамрови ҳамда сув сифати даражасини ошириб бориш чораларини кучайтириш" бўйича партия тизимли ишлар олиб бориш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирган ҳолда амалий натижаларга эришиш учун барча имкониятни ишга солишини маълум қилди. Шу билан биргаликда фуқароларнинг уй-жойли бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида субсидияларни ҳақиқатда муҳтож бўлган фуқароларга ўзлари танлаган ҳудуддан уй-жой қуриш ва сотиб олиш учун имтиёзлар ажратиш тизимини такомиллаштириш, бунда субсидия асосида уй сотган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратди. Шундан сўнг Робахон Махмудова йиғилганларни яна саноқли кунлардан кейин мамлакатимизда бўлиб ўтадиган демократиянинг энг олий чўққиси – сайловлар жараёнида фаол ва шахсан иштирок этишга, “Адолат” социал-деморатик партиясининг номзодларига ва партияга овоз беришга чақирди. Учрашув якунида Сайловолди дастури, сайловолди кампанияси доирасида партия олиб бораётган фаолият, жорий сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Иномжон Қудратов, Ховос Локомотив депоси раҳбари Исроил Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар Нодира Джанибекова ҳамда Хосият Абидова, туман Кенгаши депутатлигига номзод Ғойибназар Райимназаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube