Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сирдарё вилоятида партия етакчиси сайловчилар билан учрашув ўтказди Унда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари хусусида йиғилганларга маълумот бераркан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш борасидаги партия мақсадлари билан бўлишди. Учрашувда партия илгари сураётган таклифлар юзасидан сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, ижтимоий соҳада, хусусан, ёшлар сиёсати ва ҳудудларни ривожлантириш каби масалаларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Интерактив мулоқотлар асосида ўтган тадбирда сайловчилар партия Дастури билан яқиндан танишиш ва партия етакчиси ҳамда депутатликка кўрсатилган номзодлар билан ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube