TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1512

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры364Количество просмотров
Опубликован25 окт.25.10.2024, 09:48
Содержимое поста

Содержимое

#ТАБРИК Ҳурматли тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонлари! Сизларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Ички ишлар органлари ходимлари сифатида Сизлар адолат, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимиз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилиб келмоқдасиз. Жамиятимизда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, шубҳасиз, Сизларнинг ҳиссангиз беқиёс. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам Сизларнинг фаолиятингиз таҳсинга сазовор. Сизларнинг фидойи меҳнатингиз орқали ёшларимиз қонунга ҳурмат, юртга садоқат ва фидойилик каби фазилатларни ўрганмоқдалар. Кунни тунга, тунни тонгга улаб, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган хизматларингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилавий бахт ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Шарафли касб байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Робахон МАХМУДОВА, “Адолат“ социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube