Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ ғоялари аҳоли хонадонларига ҳам кириб борди Аввал хабар берганимиздек, сайловолди кампанияси доирасида “Адолат“ СДП тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллик билан олиб бормоқда. Ҳудудларда, туман-шаҳарларда, корхона ва ташкилотларда партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури, ундаги муҳим ва халқчил таклифлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда, жараёнда партия етакчиси Робахон Махмудова маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида ҳам тарғибот ишлари доирасида учрашувлар, мулоқотлар ўтказди. Хусусан, бугун, 25 октябрь куни шундай мулоқотларнинг навбатдагиси пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" маҳалласида бўлиб ўтди. Учрашувларда партия раҳбарига Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахўжаева, партиядан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Таспўлат Матибаев ва партия фаоллари ҳамроҳлик қилишди. Партия етакчиси маҳалланинг “Оқ билол“,“ Бишкент“ кўчаларида жойлашган Анвар Юсупов, Махфират Пирназарова, Анвар Икрамовлар хонадонида бўлиб, уй соҳиблари билан суҳбатлашди. Самимий руҳда кечган мулоқотларда сиёсий майдонга халқчил ғоя ва таклифлар, амалиётдаги улкан тажриба ва имкониятлар билан кириб келган “Адолат“ СДПнинг ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ташаббуслари, ўз олдига қўйган вазифалари юзасидан маълумот берилди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube