TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1524

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры8,029Количество просмотров
Опубликован25 окт.25.10.2024, 13:29
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий Кенгаш раиси тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли хонадонларида бўлди “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Тошкент шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари ҳар жиҳатдан самарали кечди. Жараёнларда партия раҳбарига Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахўжаева, партиядан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Таспўлат Матибаев ва партия фаоллари ҳамроҳлик қилишди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари хусусида пойтахтликларга маълумот бераркан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш борасидаги партия мақсадларига алоҳида урғу берди. Учрашувда партия илгари сураётган таклифлар юзасидан сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ижтимоий соҳада, хусусан, ёшлар сиёсати ва ҳудудларни ривожлантириш каби масалаларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Батафсил юқоридаги видеолавҳада⬆️ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube