TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1525

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры7,970Количество просмотров
Опубликован25 окт.25.10.2024, 16:40
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Меҳнаткаш ва олийжаноб халқимиз тенг имкониятлар ва адолатга асосланган жамиятнинг асосий бунёдкори бўлади! Қадрли ватандошлар! Азиз ҳамюртлар! Яна икки кундан кейин мамлакатимизнинг бугуни ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим сиёсий тадбир — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органлари сайлови бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур сиёсий жараён самарадорлик, шаффофлик ва халқнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий механизми сифатида бутун дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда. Бунга асосий сабаб, унинг янгича амалиёт – аралаш сайлов тизими ҳамда сайлов қонунчилигига оид халқаро нормалар асосида ташкил этилганидир. "Адолат" социал-демократик партияси ҳам сайловолди кампаниясини айнан шу нуқтаи назардан, ўзига хос тарзда олиб борди ва бу тизим бизга сайловчилар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлашда муҳим дастуриламал вазифасини ўтади. Партия ўзининг анъанавий йўналишларини янги, замонавий сиёсий стратегиялар билан бирлаштириб, сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлишга, уларнинг фикр ва эҳтиёжларини тинглаш ва сиёсий майдонга олиб чиқишга ҳаракат қилди. Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган учрашувлар, тарғибот тадбирлари ва сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар партиямизнинг нафақат ғоялари, балки уларга аниқ ва амалий ечимлар таклиф қилиш орқали ўзининг сиёсий таъсир доирасини кенгайтирди. Бу партия фаолиятининг фақат ташвиқотдан иборат эмаслиги, аксинча, халқнинг муаммо ва таклифларига алоҳида аҳамият қаратиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ечимлар ишлаб чиқаётганини кўрсатди. Бир сўз билан айтганда, "Адолат" СДПнинг сайловолди кампанияси халқ билан мулоқотда, ўз ғояларини таништиришда ва самарали тарғибот ишлари олиб боришда ўзига хос тажриба ва ёндашувни намойиш этди. “Адолат” социал-демократик партияси ҳамиша давлатимиз иқтисодиёти барқарорлиги, халқимизнинг фаровонлиги, келажак авлоднинг бахти ва равнақи учун барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар олиб боришга устувор вазифа сифатида қараб келади. Шу боис, "Адолат" СДП янги Сайловолди дастурида ҳам ҳар бир йўналишда адолатли ва самарали ечимлар таклиф этмоқда. Биз давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳани ривожлантириш, ташқи сиёсат, таълим, соғлиқни сақлаш ва, албатта, экология йўналишларида халқимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаганмиз. Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси бўлажак сайловларда номзодларни кўрсатишда бир қатор муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Бизнинг мақсадимиз парламентда, маҳаллий кенгашларда халқ манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила оладиган, жонкуяр, ўз олдига қўйган мақсадини ортиғи билан адо этишга бел боғлаган, фидойи, халқпарвар, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган, билдирилган ишончга, вазифасига масъулиятли ва адолатпарвар шахсларни кўришдир. Шуни комил ишонч билан айта оламанки, "Адолат" СДП сайловларда юртимизнинг барча соҳаларда барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш учун қатъий курашмоқда. Биз халқимиз фаровонлиги, мамлакатимизнинг мустақиллиги ва унинг дунё саҳнасидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга содиқмиз. Бизда аниқ режалар, самарали ечимлар бор ва бу режаларни амалга ошириш учун бизга Сизларнинг қўллаб-қувватловингиз керак. Ҳурматли сайловчилар, азиз юртдошлар, Сизларни "Адолат" СДП ва унинг номзодларига овоз беришга чақираман. Биз адолат йўлида бирлашамиз ва фақат Сиз билан биргаликда юртимизда барча соҳаларда адолатли ва барқарор ривожланишга эришамиз! Азиз сайловчилар, шуни унутмангки, Сизнинг овозингиз – юртимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Адолат бор жойда тараққиёт бардавом! Робахон МАХМУДОВА, “Адолат“ социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube