TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1540

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры399Количество просмотров
Опубликован11 нояб.11.11.2024, 08:04
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик Касаба уюшмалари – меҳнаткашлар таянчи! Ҳурматли касаба уюшмалари аъзолари! Қадрли меҳнаткашлар! Аввало, барчангизни, мамлакатимизда фаолият юритаётган касаба уюшмалари ва улар сафида бирлашган миллионлаб фидойиларни бугунги шукуҳли айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йилларда касаба уюшмалари ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг манфаатларини таъминлаш ва жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси билан катта ютуқларга эришди. Жамиятда меҳнаткашларга муносабат, уларнинг иш жойларидаги шароитлари яхшиланиши, меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий муҳофазани таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнатларингиз муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида касаба уюшмалари жамиятда барқарорликни таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва қонуний талабларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Сизларнинг меҳнатингиз натижасида ишчи-ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий муҳофазаси яхшиланмоқда, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда. Азиз Касаба уюшмалари фаоллари! Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан муштарак мақсадларимиз қаторида меҳнат бозорида тенгликни таъминлаш, ишчи-ходимлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш ва улар учун муносиб иш шароитларини яратиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Ҳурматли касаба уюшмалари аъзолари! "Адолат" СДП ўз фаолиятида ижтимоий адолат тамойилларига содиқ ҳолда, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишда сизлар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда ва бу алоқалар бардавом бўлишига ишонаман! Айни шукуҳли дамда инсон ҳуқуқларининг адолатли ҳимоячиси, меҳнаткашларнинг турмуш шароитини яхшилашга интилувчи таянч тузилма вакилларига мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик ва хотиржамлик, фаолиятингизда ютуқлар тилайман! Ишчи-хизматчилар қадрини юксалтириш йўлида бирдамликдаги фаолиятимиз янада самарали бўлсин, азиз соҳа фидоийлари! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube