TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1577

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры450Количество просмотров
Опубликован22 нояб.22.11.2024, 07:19
Содержимое поста

Содержимое

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ҳукумат аъзолигига номзодларнинг дастур ва режалари билан танишиб, атрофлича таҳлил қилдик. Ҳар бир давлат ташкилотининг самарали фаолияти партиямиз дастурий мақсадларини ҳаётга изчил татбиқ этишда муҳим роль ўйнайди. Шу жиҳатдан, дастлаб партиямиз фракцияси йиғилишида ҳар бир номзоднинг келгуси режалари ва мақсадлари юзасидан атрофлича муҳокама қилдик. Унда фракциямиз аъзолари номзодларнинг салоҳияти ва касбий тажрибасини таҳлил қилиб, уларнинг мамлакатимиз ривожига қаратилган ташаббусларига алоҳида эътибор қаратдилар. Депутатларимиз номзодларга савол бериб, келгуси режалари ва соҳаларни ривожлантириш бўйича таклифларини тингладилар. Айниқса, таълим, тиббиёт, иқтисодиёт ва ҳуқуқ-тартибот соҳалари бўйича номзодлар билан атрофлича мулоқот қилдик. Унда юрт ривожи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Фракция аъзолари партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шу билан бирга, соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, жамиятда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида номзодларнинг инновацион ғоялар ва замонавий бошқарув усулларини қўллашга тайёрлигини ижобий баҳоладилар. Конструктив руҳда ўтган мазкур муҳокамалар мамлакатимизда демократик тамойилларнинг мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳам депутатларимиз фаол иштирок этди. Муҳокама жараёнлари давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилди. Устувор вазифамиз мамлакатнинг келгуси тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган, чин ватанпарвар ва вазифасига садоқатли шахсларни танлаш эди. Комил ишонч билан айта оламанки, фракциямиз аъзолари ушбу жараёнда ҳам Ватанимиз ривожи йўлида энг тўғри қарорларни қабул қилинишига ҳисса қўшди. Албатта, янги Ҳукумат аъзолари билдирилган ишончини оқлашга қодир, ўз соҳасининг етук мутахассиси сифатида, юксак масъулиятни теран ҳис этадилар. Номзодлар сафида тажрибали раҳбарлар, юқори малакали мутахассислар ва янгича фикрловчи кадрлар мавжудлиги Ҳукумат олдида турган масъулиятли вазифаларни самарали бажаришда катта аҳамиятга эга. «Адолат» СДП фракцияси келгусида Ҳукумат таркибидаги барча вазирликлар билан самарали ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Биз мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларимизни амалга оширишда янги Ҳукумат аъзолари билан биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлашга тайёрмиз. Партиямиз депутатлари парламент назоратини кучайтириш, қонунларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, халқ манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этишни мақсад қилган. Янги Ҳукумат аъзоларини билдирилган юксак ишонч билан самимий табриклаймиз ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз! Уларнинг тажриба ва билими юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги ютуқларга хизмат қилишига ишонамиз! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube