Содержимое
#Фракция Фракциямиз таклифи асосли, деб топилди Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур жараёнда «Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, зўравонлик ва низоларнинг олдини олиш каби муҳим вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириши учун моддий-техника базасини яхшилаш бўйича берган таклифлари асосли деб топилиб, қўшимча 3,1 млрд.сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Мазкур маблағлар омбудсман институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳудудларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни янада кучайтиришга йўналтирилади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube