Содержимое
#Конституция_билимдони ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИДА “КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасаларининг талабалари ва курсантлари ўртасида “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет бошлиғи, полковник Мирзаюсуп Рустамбаев, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзолари ҳамда бир қатор олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасалари вакиллари, “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Батафсил юқоридаги лавҳада▶️ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube