TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1602

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры321Количество просмотров
Опубликован3 дек.03.12.2024, 12:31
Содержимое поста

Содержимое

#Конституция_билимдони Қонун устуворлиги, адолат ва демократик жараёнлардан яхши хабардор авлод мамлакат келажагини белгилайди Жамоат хавфсизлиги университетида бўлиб ўтган “Конституция билимдони” кўрик-танлови айнан шу мақсадга қаратилган яна бир қадам бўлди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет бошлиғи, полковник Мирзаюсуп Рустамбаев, шунингдек, бир қатор олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасалари вакиллари, “Адолат” СДП Марказий аппарати ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. “Адолат” СДП Марказий аппарати, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жамоат хавфсизлиги университети каби олийгоҳлар ва ҳарбий ўқув-юртларидан жами 1000 нафарга яқин талаба ўзининг конституцион билимларини синовдан ўтказди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube