Содержимое
#Фракция Фракциямиз аъзолари бемор болажонлар саломатлиги учун қон топширишди «Бор меҳримиз сенга, болажон!» — беғараз донорлик акциясида «Адолат» социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳам фаол иштирок этишди. Партия фракцияси аъзолари орасида етук тиббиёт соҳаси вакиллари ҳам бўлиб, улар жараён давомида кўнгилли фуқароларга фойдали тиббий маслаҳатлар бердилар. Бу эса кўнгиллиларнинг фаол иштирокига ва донорлик жараёнига бўлган ишончини оширишга хизмат қилди. Донорлик акциясида иштирок этган ҳар бир кўнгилли болажонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшди. Уларнинг бу ҳаракати нафақат тиббий аҳамиятга эга, балки жамиятимизда меҳр-оқибат, инсонийлик каби юксак қадриятларни мустаҳкамлайди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube