Содержимое
#Муносабат Бугун Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўплаб маҳкумларнинг ҳаётини ўзгартирадиган муҳим қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдик. ⚠️Қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунларимизга китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш билан боғлиқ қўшимча киритиш таклиф этилмоқда. ⚡️ Янги механизмга асосан, маҳкум аввалдан тасдиқланган рўйхатдаги ҳар бир китобни ўқиганлигини махсус имтиҳонда исботлай олса, жазосини 3 кунга қисқартириш имконига эга бўлади. Дейлик, йилига 10 та китоб ўқиб, белгиланган тартибда имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазоси 30 кунга қисқаради. Бразилия, Италия ва Боливияда мавжуд бундай тартиб бизда ҳам қўлланилишидан нима наф? Хўш, бу нима учун муҳим? 1. Маърифат инсонни камолотга етаклайди: китоб мутолааси маҳкумларнинг маънавий ривожланишига ёрдам беради. Бу эса жамиятга ҳурмат руҳини шакллантиради ва шахсий ўсишга хизмат қилади. 2. Инсонпарвар тизим шаклланади: китоб ўқиш маҳкумлар жазони шунчаки ўташи эмас , балки уларнинг ахлоқини яхши томонга ўзгаришига ёрдам беради. 3. Ижтимоий интеграция ривожланади: маҳкумларнинг китоб ўқишини рағбатлантириш орқали уларнинг жамиятга муваффақиятли мослашишига имконият яратилади. 🔴 Фракциямиз аъзолари барчани ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақириб, кенг жамоатчилик кечиримли бўлиб, маҳкумларга китоб орқали маърифат улашсак, жаҳолат ўз-ўзидан ортга чекинади, деб ҳисоблайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram