TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1814

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,480Количество просмотров
Опубликован21 мар.21.03.2025, 05:00
Содержимое поста

Содержимое

#Қутлов Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз! Қадрли ҳамюртлар! Яшариш ва янгиланиш тантанаси, инсон қалбидаги эзгу туйғулар ҳамда табиат уйғонадиган нурафшон палла, қадимий ва бетакрор Наврўзи олам муборак бўлсин! Бу йил Наврўзи олам шодиёнаси аҳли мусулмон уммати учун муборак ой ҳисобланмиш моҳи Рамазонда нишонланаётгани унинг файзи ва тароватини, шубҳасиз, оширмоқда. Шу билан бирга, эл-юрт бирдамлиги, инсонпарварлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибатни янада юксалтириб, янги орзу ва мақсадлар билан эртанги порлоқ куни сари дадил илдамлаётган она Ватанимиз, меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз ҳаётида ўзгача аҳамият касб этмоқда. Бугун мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида тизимли ва натижадор ишлар олиб борилмоқда. Адолатли, кучли ва фаровон давлат қуриш йўлида барчамиз бирлашган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва эзгу ниятлар бош мезонимизга айланган. Наврўз айёми ана шундай олий мақсадлар сари янада дадил интилиш, эзгу ниятларни амалга ошириш, шукроналик билан янги марраларни кўзлашга ундайди. Муҳтарам юртдошлар! “Адолат” социал-демократик партияси жамиятимизда адолат ва тенгликни тарғиб қилиш, инсон қадрини улуғлаш йўлида ўз фаолиятини давом эттирар экан, юртимиздаги янгиланиш жараёнларида халқимизнинг фикр-мулоҳазаларига таянади, унинг орзу-умидлари ва талабларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади. Шу ўринда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланган, тенг имкониятлар яратилган эркин ва фаровон жамият сари интилишимиз Наврўз қадриятлари билан ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Байрам шукуҳи барчамизни янги марра ва режалар сари илдамлашга руҳлантириб, олдимизга қўйган эзгу мақсадларимизга етишишда куч-қувват бағишласин! Ҳар бир хонадонда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин! Оилаларимизда қут-барака, қалбларимизда муҳаббат, юртимизда эса доимо адолат ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин! Ҳаммамизга боқий Наврўз бахт ва тараққиёт, шижоат ва яратувчанлик кайфияти олиб келсин, ҳар кунимиз Наврўз бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram