TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1816

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры4,180Количество просмотров
Опубликован22 мар.22.03.2025, 12:24
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат МАОРИФГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН САРМОЯ – МАЪРИФАТПАРВАР ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ Таълим ҳар қандай давлатнинг келажагини белгилайдиган энг муҳим соҳалардан биридир. Демак, бу тизимда меҳнат қилаётган педагоглар, мактаб ва боғча раҳбарларининг муносиб иш ҳақи билан таъминланиши жамият тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Улуғ айём, халқимизни қадимий ва ҳамиша навқирон байрами – Наврўзи олам арафасида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон таълим тизимида ислоҳотлар изчил давом этаётганининг ёрқин далилидир. “Адолат” социал-демократик партияси ўқитувчи ва таълим муассасалари раҳбарларининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш тарафдори эканини кўзда тутсак, бу нафақат соҳа вакиллари, балки биз, “адолатчилар”ни ҳам қувонтирди. Чунки партиямиз электоратининг салмоқли қисмини айнан таълим соҳаси ходимлари ташкил этади. Бу борада, партиямизнинг Сайловолди дастурида қуйидаги вазифалар аниқ белгилаб қўйилган: “Партия электоратининг асосий қисмини ташкил этувчи ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш бундан кейин ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлади. Биз ота-оналарнинг таълим-тарбия жараёнига фаол жалб этилишига, оила, мактаб ва маҳалла ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Таълимга инвестиция – бу келажакка инвестиция, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдоримиз.” Мақсадимиз маърифатпарвар жамият қуриш экан, соҳа ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш энг тўғри йўл эканига шубҳа йўқ. Чунки улар нафақат таълим жараёнини ташкил этади, балки бутун бир янги авлоднинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур фармон билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорлари маоши 20 фоизга, ўринбосарлариники 15 фоизга оширилиши, боғча директорлариники эса мактаб директор ўринбосарлари даражасига тенглаштирилиши – таълим муассасалари раҳбарларига бўлган ишонч ва эътирофнинг амалий натижасидир. Шунингдек, фармонга кўра, уларнинг фаолият самарадорлигига асосланган устамалар берилиши ҳам кўзда тутилган. Хусусан, 2026 йил 1 январдан бошлаб директор ва ўринбосарлар учун KPI (иш фаолиятда самарадорлик кўрсаткичлари) тизими жорий этилиши мактаблар бошқарувида масъулият ва самарадорликни оширишга хизмат қилади, албатта. Бундан ташқари, мактабларнинг мустақил ривожланиши янада такомиллаштирилмоқда. Яъни, энди мактаб биноларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб эҳтиёжи учун ишлатилади. Бу эса мактаб инфратузилмасини яхшилаш, таълим сифати ва шароитларини модернизация қилиш имконини беради. Партиямиз олий ва умумий ўрта таълим тизими ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, иш ҳақларини бозор талабларига мос даражада шакллантириш ҳамда мутахассисларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларини ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади. “Адолат” СДП фаоллари нафақат фармонни қўллаб-қувватлайди, балки таълим соҳаси ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг моддий ва маънавий ҳимоясини янада кучайтириш йўлида амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суришда давом этади. Зеро, маорифга йўналтирилган сармоя келажак авлоднинг баркамол шахслар бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram