Содержимое
#Семинар_тренинг МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ: самарадорлик ва ҳамкорликни кучайтириш йўлида Маълумки, 2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов натижасига кўра, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар эндиликда партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда. Бу жараёнда маҳаллий Кенгашларда депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини кучайтириш, партия депутатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. – Партиямиздан кўрсатилган номзодлардан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 21 нафар номзодимиз депутат этиб сайланган бўлса (11 нафари ёки 52,2 фоизи хотин-қизлар), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларига 103 нафар (45 нафари ёки 41,7 фоизи хотин-қизлар), халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига эса 752 нафар (278 нафари ёки 37 фоизи хотин-қизлар)ни ташкил этди. Ушбу рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, партиямиздан депутатликка номзодлар кўрсатишда бевосита гендер тенгликка алоҳида эътибор қаратилган. -дея таъкидлади Робахон Махмудова. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube