TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1864

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры668Количество просмотров
Опубликован2 апр.02.04.2025, 07:30
Содержимое поста

Содержимое

🔴🟦🟦 Айни дақиқаларда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Олмазор туманидаги “Қичқириқ” маҳалласида “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда. Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, диний идора вакиллари, маҳалла аҳолиси ва ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда. Тадбирда Робахон Махмудова сўзга чиқиб, 1 апрелдан партия томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилганини таъкидлади. — Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган. Шубҳасиз, коррупция — ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига ғов бўлувчи жирканч иллатдир. Шундай экан, унга қарши муросасиз кураш олиб боришимиз шарт ва даркор. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!– деди Робахон Махмудова. Жараённи биз билан кузатиб боринг. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube