TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1881

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры630Количество просмотров
Опубликован4 апр.04.04.2025, 12:29
Содержимое поста

Содержимое

“Адолат” СДП – ICAPP учрашуви: халқаро ҳамкорликда янги қадамлар Бугунги дунёда сиёсий партиялар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик нафақат тажриба алмашиш, балки умуминсоний қадриятлар, тинчлик, барқарор тараққиёт ва адолатни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Осиё мамлакатлари сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) доимий қўмитаси раиси, Жанубий Кореялик нуфузли сиёсатчи жаноб Чон Ый Ён билан учрашуви ҳар жиҳатдан самарали кечди. Мулоқотда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, шунингдек, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди. Самимий ва қизғин руҳда ўтган учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова “Адолат” СДПнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни, аҳоли ўртасидаги нуфузи, қонунчилик ташаббусларидаги иштироки, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга татбиқ этишдаги амалий ишлари ва Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жаноб Чон Ый Ён эса ICAPP “Адолат” СДП билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади. Томонлар партиялар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш, хусусан, ёшлар ва аёллар қанотларининг сиёсий саводхонлигини ошириш, партия нашрлари, медиа платформаларда ҳамкорлик қилиш, минтақавий бўлимлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув якунида ICAPP доирасида Ўзбекистон сиёсий партияларининг фаол иштирокини таъминлаш, сиёсий мулоқот ва демократик жараёнларда ўзаро тажриба алмашиш каби устувор масалалар бўйича келишиб олинди. Айтиш жоизки, бу каби учрашувлар “Адолат” СДПнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани ва партия фаолиятида янги босқичга қадам қўяётганининг навбатдаги исботи бўлди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube