TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1938

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,190Количество просмотров
Опубликован18 апр.18.04.2025, 14:37
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат Глобал синовлар шароитида иқтисодий "иммунитетни" кучайтириш стратегияси белгиланди Бугунги геоиқтисодий манзара шиддат билан ўзгармоқда. Дунёда юзага келаётган савдо урушлари, тарифлар кескинлиги ва молиявий нотинчлик нафақат ривожланаётган давлатлар, балки глобал иқтисодий тизимга эга мамлакатлар учун ҳам янги синовларни юзага чиқармоқда. Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий эътибор ана шундай таҳликали шароитда мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ташқи таъсирларни юмшатишда ички имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди. Президентимиз ўз нутқида глобал миқёсдаги кескин ўзгаришлар, халқаро иқтисодий муносабатлардаги беқарорлик, мамлакатлар ўртасидаги ишончсизлик ва узлуксиз тариф урушлари дунё иқтисодиёти учун жиддий синовга айланганини таъкидлади. Масалан, биргина юқори тарифлар орқали халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқараётгани, инфляция даражаси 7,5–8 фоизгача ўсиши прогноз қилинаётган, иқтисодиёти асосан ташқи бозорларга боғлиқ бўлган Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан салбий таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилди. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ташқи таъсирларга қарши самарали курашишнинг энг муҳим йўли – ички ислоҳотлар орқали рақобатбардошликни оширишдир. Масалан, Вьетнам сўнгги 10 йилда экспортни икки баробарга ошириш жараёнида тариф ҳимояси эмас, балки стандартлаш, логистика ва саноат кластерларига инвестиция киритишга эътибор қаратди. Германия ва Жанубий Корея эса таъминот занжирларидаги узилишларга қарши “иқтисодий эластиклик” (economic resilience) концепциясини йўлга қўйган ҳолда, ички сертификатлаш ва сифат тизимини глобал талабларга мослаштириш орқали ўз маҳсулотларини халқаро бозорда устунлигини таъминламоқда. Йиғилишда тилга олинган яна бир муҳим жиҳат — сертификатлаш органларининг бозор назоратини амалга ошираётганидир. Бу каби институционал зиддиятлардан кўплаб давлатларда аллақачон йўқ қилинган. Масалан, Сингапурда стандартлаштириш агентлиги сертификатлашни хусусий ва халқаро компаниялар орқали амалга оширишни тарғиб этади ва бугунги кунда уларнинг 90% лабораториялари ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ тан олинган. Бизда ҳам сертификатлаш ва назорат функциялари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, мазкур соҳани рақобат муҳитига олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди. Экспорт йўналишидаги яна бир жиддий муаммо – маҳаллий лабораториялар хулосаларининг халқаро бозорларда тан олинмаслиги. Бу ҳолат тадбиркорларни сертификация учун хорижий мамлакатларга мурожаат қилишга мажбур қилмоқда. Минерал сув, мева-сабзавот, дуккакли маҳсулотлар каби соҳаларда турли лабораторияларга қатнов, бир-бирига мос келмайдиган хулосалар, устма-уст талаблар – барчаси тадбиркорларга ортиқча юк бўлмоқда. Президентимиз бу тизимда манфаатлар тўқнашуви, бюрократия ва самарасизликни кескин танқид қилди. Мутасаддиларга халқаро аккредитациядан ўтган лабораторияларни ташкил этиш, барча текширувларни ягона марказлашган ҳолда амалга оширишни топширди. Мухтасар айтганда, йиғилишда бугунги иқтисодий беқарорлик шароитида миллий иқтисодиётимизни муҳофаза қилиш, экспортбоп маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва сертификатлаш соҳасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш каби устувор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram