TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1942

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,050Количество просмотров
Опубликован22 апр.22.04.2025, 14:29
Содержимое поста

Содержимое

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдик. Хусусан, қонунларга қуйидаги мазмундаги тўлдиришлар киритилди: ➡️Биринчидан, қуриладиган бино ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароит яратилмаган бўлса ёки ушбу шарт-шароитлар шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлса-ю, бу бино бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ижобий хулоса берадиган бўлса ёки фойдаланиш учун рухсат берадиган бўлса, ушбу ташкилотларнинг масъуллари жавобгарликка тортилади; ➡️Иккинчидан, бундан буён ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи махсус тизим вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларнинг қонунларда белгиланган талабларини бажармаган фуқаро ёки мансабдор шахсга нисбатан жазо чораси қўлланилади; ➡️Учинчидан, ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. Хуллас, асосий мақсад — Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож қатлами ҳуқуқ ҳамда манфаатлари қатъий ҳимояланишига эришишдан иборат. Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари бу қонун лойиҳасини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшиб, ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди. Бизнинг партия доимо эҳтиёжманд, ўзгаларнинг кўмагига муҳтож фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга, уларнинг ҳаётини ўзгартиришга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни илгари суриб келади. Зотан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга нисбатан кўрсатилган муносабат давлат ва жамиятнинг юзи, кучи ва салоҳиятини кўрсатади. Шундай экан, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиш баробарида амалдаги қонунларимизни ҳурмат қилайлик ва уларни бузганларга нисбатан муросасиз курашайлик! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram