TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1943

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры529Количество просмотров
Опубликован23 апр.23.04.2025, 12:23
Содержимое поста

Содержимое

Хабарингиз бор, айни кунларда “Адолат” СДП ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигидаги “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасидаги тўртинчи ҳафта тадбирлари мамлакатимиз бўйлаб жойлардаги тиббиёт муассасалари, поликлиника ва шифохоналарда “Соғлиқни сақлаш соҳасини коррупциядан ҳоли соҳага айлантирамиз!” деган бош ғоя асосида давом этяпти. Бугун, 23 апрель куни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Қон қуйиш марказида партиянинг ҳудудий кенгаши масъуллари, тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган шифокор ва ҳамширалар билан ўтказган давра суҳбати ҳам айнан соҳа вакиллари иштирокида тиббиёт тизимида шаффоф ва адолатли муҳитни қарор топтириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, соҳада коррупция хавфини камайтириш бўйича фикр алмашишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Таъкидлаш лозимки, мазкур марказ партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акциясини ҳудудда юқори савияда ўтказишда доимий ва ишончли ҳамкор сифатида фаол иштирок этиб келмоқда. Робахон Маҳмудова ўз нутқида бу жиҳатни алоҳида эътироф этаркан, болалар саломатлигини асраш ва жамиятда инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш ишлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Мулоқот давомида “Адолат” СДПнинг жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги асосий мақсад ва вазифалари, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда партия позицияси ва ташаббуслари муҳокама қилинди. Шунингдек, партия аъзоларининг фаоллигини ошириш, жойларда аҳоли билан ишлаш сифатини янада яхшилаш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди. Тадбир якунида партия етакчиси марказдаги шарт-шароитлар, қон йиғиш ва сақлаш жараёнлари, донорлик маданиятини оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Партия раҳбари соҳа ходимларининг фидокорона меҳнати ва масъулиятини юқори баҳолар экан, партия томонидан уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда бўлишини таъкидлади. Робахон Махмудованинг ҳудуддаги хизмат сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube