TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1962

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры389Количество просмотров
Опубликован25 апр.25.04.2025, 14:50
Содержимое поста

Содержимое

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши “Адолат” СДП учун маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сирасига киради. Ана шу мақсадда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тўрткўл туманидаги ўрганишлари доирасида ҳудуднинг йирик саноат объектларидан бири “AGRO TO‘RTKO‘L TEKSTIL CLUSTER” МЧЖда ҳам бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа фаолияти пахтани етиштиришдан тортиб, чигитдан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Корхона чигитни қайта ишлаш орқали пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш ҳамда қадоқлаш босқичларида ёғ ва бошқа юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган. Корхонанинг кунлик қуввати — 100 тонна. Асосий маҳсулотлар қаторида 1, 2 ва 5 литрлик пахта ёғи алоҳида ўрин тутади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган барча технологик ускуналар Хитой Халқ Республикасининг “QI’E GROUP” компанияси томонидан етказиб берилгани, маҳсулот сифатини жаҳон андозалари даражасида таъминлаш имконини яратмоқда. Корхона директори Талғат Гулдурсунбаев мажмуа ҳар йили ўртача 61 миллиард сўмлик даромад келтираётгани, келгусида ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, жумладан, совун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бугунги кунда корхонада 66 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлиб, улар учун муносиб меҳнат шароити, хавфсиз муҳит ва ижтимоий кафолатлар яратилган. Партия етакчиси ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганар экан, маҳсулот сифати, меҳнат муҳофазаси ва ходимлар учун яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бундай корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллий тадбиркорликни рағбатлантириш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр билдирди. Албатта, бу каби саноат масканлари нафақат иқтисодий барқарорлик, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий масъулиятни кучайтириш, ҳаёт сифати ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube