Содержимое
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Маълумки, “Адолат” СДП ўзининг Сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, онкологияга оид оғир хасталикларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш масаласини устувор йўналиш сифатида белгилаган. Партиянинг 2025 йил учун мўлжалланган иш режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар айни вақтда ўз самарасини бераётгани қувонарли, албатта. Хусусан, бу жиҳат “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалласи хотин-қизлари учун ташкил этилган “Биз саратонга қарши курашамиз!” мавзусидаги соғломлаштириш акциясида яна бир бор ўз аксини топди. Аҳоли вакилларининг тиббий кўрикдаги фаол иштироки, тиббиёт ходимлари билан мулоқотини яқиндан кузатган партия етакчиси бу борада яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, профилактик тиббий хизматларнинг аҳамияти, уларни кенгайтириш зарурати ва жойларда тиббиёт сифатини яхшилаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Жараёнда тиббий кўрикдан ўтаётган аёллар билан ҳам суҳбатлашди. Шу билан бирга, “Адолат” СДП тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ҳудудларда ўтказаётган бу каби тадбирлар орқали аёлларнинг онкологик касалликларга чалиниш кўрсаткичини пасайтириш учун ишончли ва яқин тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш мақсад қилинганини таъкидлади. Маълумот учун, акция доирасида 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган 60 нафарга яқин маҳаллий аёл-қизлар онкологик касалликлар бўйича маммография хизмати орқали мақсадли текширувдан ўтказилди. Бир сўз билан айтганда ўтказилган ушбу акция партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш жумладан, Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун онкологик касалликларини олдини олиш ва барвақт аниқлаш ҳамда профилактика хизматини ташкил этиш масаласига қаратилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube