Содержимое
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Даригул опанинг даласида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Рабохон Махмудованинг Беруний туманига сафари самарали учрашув ва мулоқотларга бой бўлди. Партия етакчиси “Аёл бахти” деҳқон-фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали фермер Даригул Рабатова билан учрашди. Даригул Рабатова 75 ёшни қаршилаганига қарамасдан, ҳануз ер билан тиллашиб келаётган фаол тадбиркор аёллардан биридир. У бошқараётган хўжалик 117 гектар майдонни ташкил этиб, 60 гектарга пахта, 46 гектарга буғдой ва 11 гектар ер майдони боғдорчиликка ихтисослашган. Нафақат аграр соҳада, балки ижтимоий ва сиёсий фаолликда ҳам ўрнак бўлган Даригул опа 1999–2004 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати сифатида фаолият юритган. Унинг меҳнатлари 2002 йилда “Мўътабар аёл”, 2003 йилда эса “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Аҳамиятлиси шундаки, мазкур хўжалик маҳалладаги 33 та оилага доимий иш ўрни яратган. Бу эса, ўз навбатида, маҳалладаги иқтисодий барқарорлик ва оилавий фаровонликка хизмат қилмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube