TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1979

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры646Количество просмотров
Опубликован26 апр.26.04.2025, 09:09
Содержимое поста

Содержимое

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Партия етакчиси “Бўстон” "маҳалла еттилиги" билан учрашди Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "маҳалла еттилиги" билан учрашди. Аҳоли муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рузбика Айтбаева, ҳоким ёрдамчиси Миршоҳид Алимов, ёшлар етакчиси Қудрат Нарбаев, хотин-қизлар фаоли Закура Букенова, ижтимоий ходим Диана Асқарова ҳамда солиқ инспектори Бекпўлат Сейтжанов ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди. Учрашувда маҳалланинг демографик ва иқтисодий ҳолати муҳокама қилиниб, аниқ рақамлар асосида таҳлиллар олиб борилди. Маълум бўлишича, “Бўстон” маҳалласида 6915 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 3391 нафари хотин-қизлар, 1599 нафари эса ёшлар. Маҳалладаги умумий хонадонлар сони 1425 тани, оилалар сони эса 1498 тани ташкил этади. Ҳудудда давлатга қарашли 100 ўринли ҳамда хусусий 100 ўринли мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади. Шу билан бирга, маҳаллада 13 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 216 нафар аёл “Аёллар дафтари”га, 6 нафар фуқаро “Ёшлар дафтари”га киритилган. Шунингдек, 181 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатда туради. Партия етакчиси масъулларнинг фикр ва таклифларини тинглаб, партиянинг жойларда ижтимоий адолатни қарор топтириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ислоҳотлари ҳақида маълумот берди. Мулоқот якунида бир қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли мутасадди идораларга тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube