TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1987

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры915Количество просмотров
Опубликован2 мая02.05.2025, 16:16
Содержимое поста

Содержимое

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги Самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди Бугун, 2 май куни пойтахтимиздаги ISFT (International School of Finance, Technology and Science) олийгоҳида “Адолат” социал-демократик партияси “Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбатини ўтказди. Сиёсий Кенгаш раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова, ИИВ академияси профессори, полковник Шариф Қобилов, ISFT раҳбарияти вакиллари, профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалар иштирок этган мазкур мулоқот таълим орқали ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини юксалтириш, ёшларда ҳалолликни ҳаёт тарзига айлантириш каби эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Айтиш лозимки, ёш авлод онгига ҳалолликни нафақат маънавий қадрият, балки жамият олдидаги бурч ва масъулият сифатида сингдириш келажакда адолатпарвар, қонунга ҳурмат билан қарайдиган фуқаролар жамиятини шакллантиришга хизмат қилади. Тадбирда айнан шу фикрлар таъсирчан мисоллар ва амалий ҳаётдан олинган воқеликлар орқали ёритилиб, талабаларда ҳуқуқий билимини ошириш ва шахсий дунёқарашини бойитишга ҳисса қўшди. Давра суҳбатида сўзга чиққан партия етакчиси коррупцияга қарши курашда билимли, ватанпарвар, кенг дунёқарашга эга ёшлар асосий таянч бўла олишини эътироф этаркан, ҳалол ва масъулиятли инсон сифатида шаклланишида партия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Жумладан, ўтган "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги"нинг учинчи ҳафтаси мамлакатимиздаги олий билим юртларида “Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбати, учрашув ва тадбирлар орқали изчилликда ташкил этилгани, улар орқали минглаб талаба-ёшларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятини шакллантириш йўналишида сезиларли таъсирчан механизмлардан фойдаланилганига алоҳида урғу берди. — Ёшларимизни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш, уларни теран фикрлаш, қонунларга ҳурмат билан ёндашишга ўргатиш эртанги адолатпарвар кадрлар пойдеворини қўйиш, демакдир. Шундан келиб чиқиб айта оламанки, бу каби тадбирлар келгусида мамлакатнинг бошқарув ва турли соҳа тармоқлари ривожига ҳисса қўшадиган сиз, бўлажак кадрлар ёрдамида коррупцияга қарши муносиб қатлам пайдо бўлишига замин яратади, — деди Робахон Махмудова. Тадбир доирасида “Адолат” СДП ва ISFT ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат асосида томонлар ўзаро ҳамкорликда маърифий-маънавий тадбирлар, интерактив тренинглар, қонуний тарбияга қаратилган лойиҳалар ва иқтидорли талабалар учун амалий ўқув дастурларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Меморандум, шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, демократик жараёнларда иштирокини рағбатлантириш, академик билим билан бир қаторда ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлашни ҳам кўзда тутади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube