TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1995

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,420Количество просмотров
Опубликован3 мая03.05.2025, 04:04
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик ✍️АДОЛАТ ВА ХОЛИСЛИК ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН! Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари! Қадрли журналист ва блогерлар! Бугун, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунини мамлакатимизда кенг миқёсида нишонлар эканмиз, сўз эркинлиги фақат демократик қадрият эмас, балки жамият ва давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамловчи стратегик омил эканини яна бир бор чуқур англаймиз. Албатта, сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари жамиятдаги илғор фикрлар, долзарб муаммолар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни очиқ муҳокамага олиб чиқишда етакчи куч сифатида шаклланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, мамлакатимизда халқ манфаати, адолат ва холисликни тарғиб этишни ўз бурчи деб билиб, қатъият, теран нигоҳ ва жасорат билан ўз меҳнати, юксак касбий маҳорати ҳамда аниқ факт, таҳлил ва принципларга асосланган мустаҳкам позициясини намоён этаётган соҳа вакиллари сафи кенгаяётгани қувонарлидир. Муҳтарам оммавий ахборот воситалари ходимлари! “Адолат” социал-демократик партияси сўз эркинлигини инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолатнинг ажралмас қисми, ахборот шаффофлигини жамиятни очиқ ва масъулиятли бошқаришнинг асосий шартларидан бири, деб ҳисоблайди. Биз доимо ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот, ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорликни устувор вазифа сифатида кўрамиз. Шу мақсадда ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ ва жамоатчилик фаоллари билан алоқаларимизни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келамиз. Азиз соҳа фидойилари! Холислик ва ҳақиқатни ўз касбий бурчи, халқ манфаатини кўзлаб, сўз залворини масъулият деб биладиган, сўз эркинлигини жамият тараққиётига хизмат қиладиган муҳим механизм сифатида кўраётган сиз, азизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Соғлик-саломатлик, оилавий бахт, сермаҳсул ижод ва илҳом завқи, мустаҳкам ирода ва қатъият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram