Содержимое
🏢Бугун Қонунчилик палатасида табиий офатлар оқибатида юз берадиган фавқулодда вазиятлар давомида етказилган зарарни баҳолаш ва унинг ўрнини қоплаш бўйича механизмлар белгиланган қонун лойиҳасини қабул қилдик. ⚡️Иқлим ўзгариши муаммоси йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Масалан, айрим мутахассисларнинг гипотезасига кўра, ер юзида яқин 25−30 йил ичида иқлим янада иссиқлашиб, об-ҳаво шароити янада кескинлашиши мумкин. Ёки айтайлик, Ўзбекистонда ўтган йилларда айрим ҳудудларимизда сел келиши оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимиз сони ортиб бораётганини ҳаммамиз яхши биламиз. ⚡️Демак, бутун дунё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш борасида бошланган ишларни муносиб даражада давом эттириши керак. Бу эса, аввало, қайси ташкилот ёки идора қандай ишга масъул бўлишини, шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш ва унинг ўрнини қоплаш масаласини қонун даражада белгилаб олишни тақозо этаётганди. ⚡️Бугун биз ялпи мажлисда қабул қилган қонунда ижро ҳокимияти, маҳалладан тортиб то Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юклатиладиган вазифалар мустаҳкамлаб қўйилди. Муҳими, қонунларимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар партиямиз дастурий мақсадларига мос келади. ⚡️Зотан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун вазирлик ва ҳокимликлар қонунчиликда белгиланган зарур ваколатларга эга бўлиши керак. Ваколат эса, энг aввало, масъулият демакдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram