TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1997

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,300Количество просмотров
Опубликован7 мая07.05.2025, 07:03
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик 🧑‍💻7 май — Радио ва алоқа, ахборот коммуникацияси ходимлари куни муносабати билан барча соҳа вакилларини табриклаймиз! Бугунги замонни ахборотсиз, тезкор алоқасиз ва рақамли технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Илм-фан, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт ва бошқа барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар — ахборот ва алоқа соҳаси мутахассисларининг узлуксиз, машаққатли ва, ўз навбатида, масъулиятли меҳнати билан бевосита боғлиқ. 7 май — Радио ва алоқа, ахборот коммуникацияси соҳаси ходимлари куни — нафақат радио-алоқа тарихининг асосчиларига ҳурмат, балки барча соҳалар рақамлашаётган асримизда жамиятимизни ахборот билан таъминлаётган, юртимиз инфратузилмасини мустаҳкамлаётган замонамиз қаҳрамонларга самимий миннатдорлик ифодаси бўлиб хизмат қилади. Айнан сизлар — ахборот тезлиги, узлуксиз алоқа, рақамли хавфсизлик, янги авлод тармоқлари, сунъий интеллект асосида ишлайдиган тизимларни жорий этиш, фуқароларнинг рақамли саводхонлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутяпсиз. Сизларнинг изланувчанлигингиз, юксак касбий маҳоратингиз ва садоқатли меҳнатингиз туфайли Ўзбекистон глобал рақамли майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси бугунги кунда ахборот коммуникацияси соҳасини нафақат техник инфратузилма сифатида, балки инсон ҳуқуқлари, тенглик ва ошкоралик каби демократик қадриятларни рўёбга чиқаришда муҳим восита сифатида кўради. Шу боис партиямиз ахборот билан ишлашда фуқаролик жамиятининг роли ва масъулиятини мустаҳкамлаш, замонавий рақамли хизматлардан самарали фойдаланиш, интернет эркинлиги ва ахборот хавфсизлиги мувозанатини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ташаббусларни илгари суришда давом этади. Фидокорона меҳнатингиз, касбга садоқатингиз ва ҳар бир фуқарога ахборот кўпригини яратишдаги ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, меҳнатингизда бардавом муваффақиятлар тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram