TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1999

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,090Количество просмотров
Опубликован9 мая09.05.2025, 02:34
Содержимое поста

Содержимое

#Табрик ХОТИРА – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ! Ҳурматли юртдошлар! Қадрли партиядошлар! Дунёдаги энг бебаҳо неъмат бўлмиш тинчликнинг қадрига етиб, бугунги дориломон кунларга шукрона келтириш, жанггоҳларда элу юртимиз тинчлиги йўлида мардонавор курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган ота-боболаримиз руҳига муносиб ҳурмат ифодаси бўлган эзгу айём — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан барчангизни самимий муборакбод этаман! Юрт равнақи унинг шонли тарихига бўлган эътибор, фидойи фарзандларининг жасоратини ардоқлаш туйғуси билан янада мустаҳкамланади. Шу маънода, бугун Ватан ҳимояси, фашизмга қарши жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизнинг жасорати барчамиз учун ватанпарварлик тимсоли, ибрат мактабидир. Албатта, уларнинг матонати ва фидокорлиги замирида Ватанга бўлган юксак муҳаббат ва она халқига садоқат мужассам. Бу эса, ўз навбатида, ушбу айём нафақат тарихий хотирамизни улуғлаш, балки бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, юртимиз равнақи, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш куни сифатида ҳар биримизнинг қалбимиздан муносиб ўрин эгаллаганидан далолат беради. Айтиш лозимки, "Адолат" социал-демократик партияси ўз ғоя ва интилишларида тинчлик ва барқарорлик, адолат ва инсонпарварликни жамиятда устувор қадрият сифатида илгари сурар экан, фидоий аждодларимизнинг жасоратини улуғлашни маънавий бурч, деб билади. Муҳтарам фахрийлар! Азиз нуронийлар! Сизларнинг бой ҳаётий тажрибангиз, мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангизни юксак қадрлаймиз ва барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фарзандлар, набиралар ва шогирдлар бағрида фаровон ҳаёт тилаб, барча юртдошларимизни бугунги улуғ сана билан яна бир бор қутлаймиз! Хотира ва қадрлаш кунида юртни юрт, элни эл қилган нуронийларимиз, пиру бадавлат отахон ва онахонларимиз, ғалабанинг тирик гувоҳлари ва руҳи абадий бўлган шижоат эгалари олдида таъзимдамиз. Айём барчамизга муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram