TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2000

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,950Количество просмотров
Опубликован9 мая09.05.2025, 04:20
Содержимое поста

Содержимое

Партия етакчиси ўрта чирчиқлик уруш фахрийларини байрам билан табриклади 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган шонли ғалабанинг 80 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб уруш ва меҳнат фахрийларини эъзоз­лаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга йўналтирилган кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда. Ота-боболаримиз жасорати ва фидокорлигига юксак эҳтиром кўрсатиш асносида ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини мус­таҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Адолат" СДП томонидан сана муносабати билан ташкил этилаётган “Фахрийлар доим эъзозда” мавзусидаги туркум тадбирларда маҳаллий депутатлар, жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида жонбоз­лик кўрсатган фидойилар ҳолидан хабар олмоқда. Самимий мулоқотларда жасорат, фидойилик, сабр ва матонат сабоқлари ёш авлод онгига сингдириляпти. Жумладан, бугун мазкур жараён доирасида Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тантанали маросимда қатнашиб, Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилган аждодлар хотирасига эҳтиром билдирди ҳамда "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. — Бугунги осуда ҳаётимиз, тараққиёт ва барқарорлик – ўтмишдаги қаҳрамонларимиз сабри, жасорати ва Ватанга муҳаббати билан бунёд этилган. Бизнинг бурчимиз – жасур боболаримиз хотирасини ардоқлаш, уларни унутмаслик, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир, — деди партия етакчиси. Шундан сўнг Робахон Махмудова тумандаги 113 ёшли Абдураҳмон ота Шаҳобиддинов ҳамда 116 ёшли Одашбу ая Тўхтаевалар хонадонида бўлиб, уруш синовларини бошидан кечирган, фронт ортида хизмат қилган фахрийларни байрам билан қутлади. Самимий руҳда ўтган мулоқотда нуронийлар уруш йилларидаги оғир шароитлар, эл-юртимизнинг сабр-тоқати, жасорат ва фидокорлиги ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. — Яхши биламиз, Иккинчи жаҳон уруши энг оғир ва ҳалокатли даврлардан бири сифатида инсоният тарихига муҳрланган. Миллионлаб инсонларнинг жони ва тақдири ҳисобига эришилган тинчлик ва озодлик учун олиб борилган курашда сиз каби юртимиз фарзандлари ҳам мардонавор иштирок этгани, уларнинг жасорати бугун ватанпарварлик тимсолига айланганини алоҳида эътироф этсак, арзийди, — деди Сиёсий Кенгаш раиси. Уруш фахрийлари бугунги кунда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун эканликларини билдирар экан, ёш авлодни тинчлик ва фаровонликни асраб-авайлаш, ўз устида изланиб, юрт тараққиётига камарбаста бўлишга чақирдилар. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram