TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2023

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,680Количество просмотров
Опубликован16 мая16.05.2025, 03:08
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат Президентимиз раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар партиямизнинг дастурий мақсадларига уйғун эканлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, мамлакатнинг келажаги таълим соҳасининг бугунги ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Билимли, соғлом ва ватанпарвар авлодни тарбиялаш давлатимизнинг рақобатдошлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Президентимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, ажратилаётган маблағларнинг кўпайтирилиши, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари инфратузилмасининг такомиллашуви юртимизни барқарор тараққий эттириш йўлидаги муҳим қадамлардир. Айниқса, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги янгиланишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Жумладан, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва унинг 13 та ҳудудий марказини қайта ташкил этиш, Низомий номидаги университетнинг Миллий педагогика университетига айлантирилиши каби ташаббуслар ўқитувчи-педагогларимизнинг малакаси ва мақомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу асосда барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан такомиллаштирилади. Жумладан, Термиз педагогика институти мисолида кўрилса, ҳозирги факультетлар ўрнида аниқ, табиий, ижтимоий, филология, амалий фанлар, мактабгача ва бошланғич таълим йўналишлари бўйича 6 та олий мактаб ташкил қилинмоқда. Фанлар сони оптималлаштирилиб, 20 тадан 15 тага, таълим йўналишлари 31 тадан 17 тага қисқартирилади, ўқув юкламаси эса 20 фоизга камайтирилади. Яқин ҳудудлардаги мактаблар институтнинг амалиёт базаларига айлантирилади. Бу йил институтнинг хорижий тил сертификатига эга бўлган 20 нафар ўқитувчиси Буюк Британия, Германия ва Сингапур каби давлатларда малака ошириш курсларида қатнашади. Келгуси уч йил мобайнида эса барча профессор-ўқитувчилар халқаро малака ошириш курсларидан ўтади. Бу жараёнлар жаҳоннинг "Топ-100" талик университетлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ташкил қилинади. Шунингдек, хусусий олийгоҳларда педагогика йўналишлари сифати назорат қилинади ва аниқ фанлар бўйича педагогик кадрлар тайёрланиши йўлга қўйилади. Бу ташаббус мактаблардаги ўқитувчи танқислигини бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз томонидан иқтидорли ёшларни хорижий университетларда ўқитиш учун “Президент иқтидорли фарзандлари миллий дастури”нинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтидорли ёшлари учун кенг имкониятларни яратиб бериши шубҳасиз. Мактабгача таълимдаги инновацион ёндашувлар, тарбиячилар малакаси ва маҳоратини ошириш борасидаги янгиликлар ҳам келажак авлоднинг соғлом ва ақлан баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. ⚖️ “Адолат” социал-демократик партияси ушбу ислоҳотларнинг изчил ва самарали амалга оширилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Зотан, таълим соҳасига қаратилган эътибор ва бу йўналишдаги ижобий ўзгаришлар халқимиз фаровонлиги ва мамлакат тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаймиз. Партиямиз электорати бўлган ўқитувчилар ва педагогларнинг меҳнати муносиб қадрланиши ва рағбатлантирилиши бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришимизга илҳом бағишлайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram