TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2024

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,600Количество просмотров
Опубликован16 мая16.05.2025, 13:41
Содержимое поста

Содержимое

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Оила — жамият таянчи Мамлакатимизда ҳар йили 15 май санаси — Халқаро оила куни кенг нишонланиб, оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга муносиб эътибор қаратиш борасида кенг кўламли ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда. Жорий йилда ҳам мазкур сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалий ишлар, хайрия тадбирлари ва инсонпарварлик акциялари ўтказилди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Нукус шаҳридаги “Қутли мәкән” маҳалласида истиқомат қилаётган Гулназ Айимбетова хонадонида бўлди. Айни пайтда II гуруҳ ногирони сифатида рўйхатда турган Гулназ Айимбетова ва унинг оила аъзолари билан бўлган самимий суҳбат давомида партия етакчиси уларнинг яшаш шароити, мавжуд муаммолари билан қизиқди. Оила учун кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. — Партиямиз томонидан “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида амалга оширилаётган барча ишларимизда асосий мақсад — жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, уларни ечимини кутаётган муаммолардан холи этиш ва фаол ҳаётга қайтаришдан иборат, — деди Робахон Махмудова. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг бундай инсонпарвар ташаббуслари — халқ дардини чин дилдан ҳис этадиган, жамиятнинг барча қатламлари манфаатини ҳимоя қилишга интилувчи мақсадларнинг ҳаётий ифодасидир. Оила — жамият асоси, унинг мустаҳкамлиги эса барқарор келажагимизнинг кафолатидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube