TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2027

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,200Количество просмотров
Опубликован16 мая16.05.2025, 13:44
Содержимое поста

Содержимое

#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Шунингдек, партия раиси “Қутли мәкән” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир қатор хонадонларда бўлиб, маҳалла аҳли билан мулоқотлар ўтказди. Жумладан, “Гулшан” кўчаси 50-уйда истиқомат қилаётган, 80 ёшни қаршилаган меҳнат фахрийси, ҳаётини ҳалол меҳнатга, оилавий тарбия ва Ватанга садоқатли фарзандлар камолотига бағишлаган Гулимбет Диланов хонадонида бўлди. Унинг умр йўли, оиладаги барқарорлик ва миллий қадриятларни сақлаб қолиш борасидаги ибратли меҳнати партия етакчиси томонидан юксак эътироф этилди. Маҳалладаги 37-уйда истиқомат қилувчи Пиржан Абдалиев хонадонида ҳам бўлиб, оила аъзолари билан дилдан суҳбатлашилди, эзгу тилаклар билдирилди. Ушбу учрашувлар халқ билан мулоқот маданиятини юксалтириш, одамларнинг дардию ташвишларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам бериш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Бундай учрашувлар нафақат ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарадорлигини оширади, балки жамиятда инсонпарварлик, бағрикенглик ва ижтимоий адолат ғояларининг чуқур қарор топишига хизмат қилади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси халқ билан яқин мулоқот ва амалий иш орқали жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, оила ва маҳалла институтини мустаҳкамлаш йўлида ўз масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда изчил фаолият юритмоқда. Зеро, ҳар бир хонадонга меҳр олиб кириш, ҳар бир фуқаронинг қалбига йўл топиш – партиянинг ҳаётий вазифаси ҳисобланади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube