TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2038

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,930Количество просмотров
Опубликован24 мая24.05.2025, 03:19
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат Ўзбекистон – Венгрия: Стратегик шерикликнинг янги босқичи Давлатимиз раҳбарининг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан таклифига биноан Будапештга амалга оширган расмий ташрифи мамлакатларимиз учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ташриф доирасида олий даражадаги учрашув ва музокаралар, шунингдек, Венгриянинг йирик компаниялари ва банклари раҳбарлари билан мулоқотлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш учун янги имкониятлар эшигини очди. Музокараларда рақамлаштириш, солиқ сиёсати, қонун ижодкорлиги ва ҳудудларни ривожлантириш каби соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида таъкидланиб, Венгрия олий таълим муассасаларининг филиалларини Ўзбекистонда очиш ва дипломларни ўзаро тан олиш тизимини жорий этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Бундан ташқари, Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, халқаро ва минтақавий ҳамкорликда бирлик ва ҳамжиҳатлик зарурлигига урғу берди. Саммит доирасида иқтисодий, транспорт ва инвестиция соҳаларида янги ташаббуслар илгари сурилди. Бу ташаббуслар орасида "Турк-трейд" онлайн платформаси, ягона инвестиция портали яратиш, Тошкентда халқаро логистика форумини ўтказиш ва қўшма венчур компанияси ташкил қилиш каби долзарб лойиҳалар мавжудлиги партиямиз фаолларига алоҳида мамнуният бағишлади. Маданий, илмий ва ёшлар сиёсатини ривожлантиришга доир масалалар ҳам саммит кун тартибидан ўрин олганлиги ниҳоятда қувонарли ҳолат. Айниқса, Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланиши жаҳон майдонида ўзбек илм-фани нуфузини янада оширишга хизмат қилади. "Адолат" социал-демократик партияси мазкур тарихий ташриф доирасида белгиланган вазифаларни тўлиқ маъқуллаб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ушбу муҳим қадамларини қўллаб-қувватлайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram