TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2039

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,280Количество просмотров
Опубликован26 мая26.05.2025, 13:26
Содержимое поста

Содержимое

#Муносабат Маҳаллий саноатни ривожлантириш – халқ фаровонлигининг кафолати Президентимиз раислигида ўтказилган маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим воқелик бўлди, десак адашмаган бўламиз. Бугунги мураккаб глобал шароитда ҳар бир иш ўрнини сақлаб қолиш, янгиларини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш, ҳудудларни изчил ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги дастурий вазифаларимиз давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларда ўз аксини топди. Тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозлик ва заргарлик каби муҳим соҳалардаги мавжуд муаммоларнинг очиқ таҳлил қилиниши ва уларнинг ечимига қаратилган комплекс ёндашувлар яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини бериши аниқ. Айниқса, халқаро сертификатлаштиришни кенгайтириш, "Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси"ни ва "Mall of Uzbekistan" савдо марказларини ташкил этиш каби янги механизмларнинг жорий қилиниши ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш учун хизмат қилади. Шунингдек, заргарлик соҳасини "соя"дан чиқариш, хомашё таъминотини яхшилаш ва соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш борасидаги қадамлар олтин захираларимиздан янада самарали фойдаланишга имкон беради. Энг муҳими, фуқароларнинг сифатли ва арзон уй-жойга эга бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш йўлида қурилиш материаллари сифатини ошириш, "Шаффоф қурилиш" платформаси орқали назоратни кучайтириш ва халқаро стандартларни жорий этиш, айниқса, энергия тежамкор қурилиш меъёрларини қабул қилишга қаратилган вазифалар партиямизнинг дастурий мақсадларини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан, биз, "Адолат"чилар ушбу йиғилишда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этишни мақсад қилдик. Шунингдек, маҳаллий саноатни ривожлантириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган ҳолда муҳим ислоҳотлар жараёнида фаол бўламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram