Содержимое
Бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши назарда тутилган қонунни қабул қилдик ва маъқуллаш учун Сенатга юбордик. 🔴 Фракциямиз бу қонун бўйича ҳам ўз позициясини қатъий белгилаб олди. Бизнингча, ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институтининг жорий этилиши томонларнинг манфаатлари бирдек ҳимоя қилинишига хизмат қилади. Бир томондан, суд ижроси қаратилган қарздорнинг мажбуриятларни бажармаслик хавфи камаяди, иккинчи томондан эса фойдасига суд қарори қабул қилинган шахснинг ҳуқуқ ва манфаати ҳимояси таъминланади. Умуман кафолат институтининг мавжудлиги томонларнинг ишонч даражасини оширади. Сабаби кафолат маблағлари суд иштирокчилари учун молиявий йўқотишларнинг оқибатларини бартараф этади, деб ҳисоблаймиз. Бир сўз билан айтганда, ушбу қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш билан боғлиқ ғояларимизга тўла мос келади ва шу боис биз уни деярли бир овоздан маъқулладик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram