Содержимое
#ЎзА Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашув ўтказилди Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи мажлиси аввалида "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашув ўтказди. 🔴 Ёшлар парламентида “Адолат” социал-демократик партиясининг 21 нафар аъзодан иборат ёшлар гуруҳи фаолият юритади. Партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бу фаол ва умидли ёшлар билан учрашувда ёшларнинг келгуси фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларга сиёсий майдонда зарур бўлган кўникма ва маслаҳатлар бериш орқали ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди. Учрашувда партия фракцияси аъзолари ҳам иштирок этиб, ўзларининг тажрибалари ва тавсиялари билан ўртоқлашди. “Адолат”чи ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этиб, ўз тенгдошларининг орзу-истакларини қонунчиликка татбиқ этиш, уларнинг конструктив ва инновацион таклифларини Олий Мажлисга етказиш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши, ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди. 🔹Ўз навбатида, ёшлар вакиллари ўзларига билдирилган юксак ишончга муносиб равишда ҳаракат қилишларини, тенгдошлари ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида ташаббускор бўлишларини қайд этди. Манба: ЎзА Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube