TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2055

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,020Количество просмотров
Опубликован30 мая30.05.2025, 04:03
Содержимое поста

Содержимое

Тарих ва туризм чорраҳасида: “Қўрғон” маҳалласида янги имкониятлар эшиги очилмоқда 🔴 Маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган ишлар ҳолати бўйича Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб бораётган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ғиждувон туманидаги “Қўрғон” маҳалласида бўлди. Маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳолати бўйича ўрганишлар мазкур маҳалланинг юқори салоҳиятини намоён этди. Асрлар қаъридан садо бераётган тарих ва бугунги куннинг тараққиёт нафаси айнан шу манзилда – Ғиждувоннинг "Қўрғон"ида мужассам. XVI асрга оид ноёб меъморий ёдгорликлар, ўзига хос тарихий муҳит ва замонавий ижтимоий ташаббусларнинг уйғунлиги бу маҳаллани нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон сайёҳлари учун ҳам жозибадор масканга айлантириш учун барча имкониятларга эга. Бугунги кунда "Қўрғон" маҳалласи фақатгина ўзининг қадимий обидалари билан эмас, балки маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва яшаш шароитларини яхшилаш йўлидаги фаол саъй-ҳаракатлари билан ҳам диққат марказида турибди. Маҳалладаги 513 та хонадоннинг еттитасига субсидия асосида меҳмон уйлари ташкил этиш режалаштирилганлиги ҳудуднинг туристик инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Бу лойиҳа нафақат маҳаллий аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга хизмат қилади, балки Бухоро вилоятининг анъанавий меҳмондўстлигини замонавий сервис билан уйғунлаштирган ҳолда, сайёҳларга янгича тажриба тақдим этиш имкониятини ҳам яратади. Оилавий меҳмон уйлари хорижий ва ички туристларга маҳаллий турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, миллий таомларни татиб кўриш ва ҳудуднинг ўзига хос маданиятини ҳис этиш имконини беради. "Қўрғон"нинг энг қадрли бойлиги, шубҳасиз, XVI асрга мансуб қадимий ҳамомдир. Асрлар оша ўз жозибасини йўқотмаган бу тарихий иншоот бугун ҳам маҳалла аҳолисининг ғурурига сабаб бўлмоқда. Чунки ушбу обида ташриф буюрувчилар учун тарихга саёҳат қилиш имконини берувчи бебаҳо экспонатдир. Ҳамомнинг сақланиб қолиниши ва фаолият юритиши маҳаллий аҳолининг ўз меросига бўлган эътибори ва уни асраб-авайлаш масъулиятини чуқур англашидан далолат беради. Робахон Махмудова маҳалла аҳолиси билан бўлган мулоқот чоғида уларнинг ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш, меҳмонларни юқори даражада қабул қилиш, анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва тарихий обидаларни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш йўлидаги ташаббусларини юқори баҳолади. Партиямиз етакчиси таъкидлаганидек, "Қўрғон"да маҳаллий саноат, айниқса, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва шу орқали ички ва ташқи бозорларга сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, қолаверса, ҳудудни сайёҳлар учун янада жозибали туристик масканга айлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Боиси, "Қўрғон"да ўтмишнинг руҳи, бугунги куннинг нафаси ва келажакка бўлган катта умид бирлашади. Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини атрофлича таҳлил қилиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг тарихий ва маданий мерос билан уйғунлиги нақадар муҳим эканлигини алоҳида эътироф этдилар. Партиямиз раҳбари таъкидлаганидек, "Қўрғон" маҳалласи каби тарихий ҳудудларда туризмни ривожлантириш орқали нафақат янги иш ўринлари яратилади, балки маҳаллий аҳолининг даромади ошади ва ҳудуднинг инфратузилмаси яхшиланади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube