TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2060

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры721Количество просмотров
Опубликован30 мая30.05.2025, 06:50
Содержимое поста

Содержимое

#Бухоро_вилояти_Кенгаши Маҳаллий саноат ривожи – аҳоли фаровонлиги гарови Бугун мамлакатимизда ижтимоий адолат ва иқтисодий барқарорликка эришиш йўлидаги стратегик саъй-ҳаракатлар ўзининг амалий натижаларини намоён этмоқда. Дарҳақиқат, Президентимизнинг мамлакат ҳудудларида маҳаллий саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслари юртдошларимизнинг турмушидаги ижобий ўзгаришларда яққол акс этмоқда. 🔴 Айни шу ўринда, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сайловолди дастурида илгари сурилган ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган мақсадлар ҳам мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Партия лойиҳалари доирасидаги амалий ишларга Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги "Нодирабегим" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган замонавий тикувчилик мажмуаси ёрқин мисол бўла олади. ⚖️ Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятида маҳаллий саноатни ривожлантириш борасидаги ўрганишлари жараёнида ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, "Нодирабегим" текстиль корхонаси ўз фаолиятини дастлаб атиги 7 нафар аёл билан бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу муассаса 143 нафар хотин-қизга доимий иш ўрни яратиб берди. Уларнинг аксарияти кам таъминланган, оиласида боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга мансубдир. Тикувчилик цехининг ташаббускор раҳбари Дилнавоз Саидованинг фидойилиги ҳамда жамият олдидаги юксак масъулият ҳисси туфайли ушбу лойиҳа нафақат янги иш ўринларини яратишга муваффақ бўлди, балки маҳаллий аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш ва ўзларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим роль ўйнади. Корхонанинг Ғиждувон туманидаги "Гулистонобод" маҳалласида жойлашган яна бир филиалида ҳам ўнлаб аёллар иш билан таъминланиб, ўз оилаларига барқарор даромад келтирмоқдалар. Ҳар икки корхонада ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотлар ички бозорга узлуксиз етказиб берилмоқда, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига сезиларли ҳисса қўшмоқда. Айнан шу каби ижтимоий лойиҳалар халқ орасида адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ва самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда. Корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбат чоғида партия етакчиси "Адолат" социал-демократик партиясининг ҳар бир эзгу ташаббуси замирида инсон қадр-қиммати, ижтимоий фаровонлик ва барқарор тараққиёт каби улуғвор ғоялар мужассам эканлигини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, мазкур тикувчилик корхонаси фаолияти ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги стратегик мақсадларимизнинг амалдаги яққол ифодасидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube